"Интер" Погбанинг акасини сотиб олмоқчи

16 июнь,2017, 13:45 252

Миланнинг “Интер” клуби “Сент-Этьен” ҳимоячиси Флорентин Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Айтиш лозимки, Флорентин “Манчестер Юнайтед”да тўп сурувчи дунёнинг энг қиммат футболчиси Поль Погбанинг катта акаси ҳисобланади.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра, француз клуби 3,5 млн евро эвазига футболчиси билан ҳайрлашишга тайёр. Маълумотларга кўра катта Погбанинг хизматларига “нерадзуррилар”дан ташқари “Аталанта” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 26 ёшли футболчи ўтган мавсум Франция чемпионатида жами 17та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Сент-Этьен” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган.