"Интер" 15 миллион евро билан Чемпионлар Лигасига чиқмоқчи

8 май,2017, 12:38 568

“Интер” клуби раҳбарияти кейинги мавсумдан янги бош мураббий билан келишишни мўлжалламоқда.

Corriere della Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, миланликлар “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте ёки “Атлетико” мураббийи Диего Симеонега 15 миллион евролик битим таклиф этишни мўлжалламоқда. Шу орқали клуб раҳбарияти кейинги мавсумда Чемпионлар Лигасида иштирок этишни мўлжалламоқда.

Манбанинг хабар беришича, агарда икки номзод ҳам ушбу таклифни рад этган тақдирда, раҳбарият “Рома” бош мураббийи Лучано Спалетти билан музокараларга киришади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.