"Интер" АПЛ грандларини доғда қолдирди

5 апрель, 19:55 401

"Рома"нинг гранд клублари эътиборида турган грециялик ҳимоячиси Костас Манолас фаолиятини "Интер"да давом эттирадиган бўлди.

"Интер" раҳбарияти "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" қизиқаётган футболчи учун 43 миллион евро тўлашга рози бўлди ва футболчини Миланга кўчиб ўтишга кўндирди.

25 ёшли футболчи "Рома"га уч йил олдин "Олимпиакос"дан 13 миллион евро эвазига олиб келинганди.

SPORTS.uz