"Интер" Анхель ди Мария бошчилигида суперфутболчиларни олади

 

Хитойлик ҳомийларни катта харажатга кўндирган "Интер" бош мураббийи Стефано Пиоли ёзги трансферлар вақтида шов-шувли трансферларни амалга оширишга қарор қилди.

"Интер" раҳбарияти мавсум якунланиши билан жамоага олиб келинадиган футболчилар рўйхатига кўплаб гранд клублар эътиборидан турган футболчиларни киритди.

Хусусан, Паоли биринчи навбатда ҳужумкор ярим ҳимоячи Анхель ди Марияни олмоқчи. Агар ПСЖ бу футболчини қўйиб юбормаса, "Интер" бор эътиборини "Наполи" тўпурари Дрис Мертенсга қаратади. Чунки бу футболчининг шартномаси келаси йили тугайди ва уни узайтириш борасида ҳаракатлар олдинга силжимаяпти.

"Интер" хўжайинлари "Рома" футболчиси Кевин Стротманни ҳам ўз таркибида кўрмоқчи.

Шунингдек, ёзда жамоадан кетадиган ҳужумчи Родриго Паласионинг ўрнига "Фиорентина"дан Федерико Бернардески ёки "Сассуоло"дан Доменико Берарди таклиф қилинади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!