“Интер” “Атлетико” ярим ҳимоячисини Миланга олиб келмоқчи

18 июнь, 18:41 138

“Интер” “Атлетико” ярим ҳимоячисини Миланга олиб келмоқчи

“Атлетико” клуби ярим ҳимоячиси Анхель Корреа фаолиятини Миланнинг “Интер” клубида давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, “нерадзуррилар” Мадрид клубига 22 ёшли аргентиналик футболчи учун 23 млн евро таклиф қилаётир.

Ушбу футболчига шунингдек, “Реал Сосьедад” даъвогарлик қилмоқда. Бироқ “Атлетико” уни сотмаса, сан-себастьянликлар уни мавсум охирига қадар ижарага олишни режалаштирмоқда.