"Интер" Брозовични ярим нарҳига ҳам сотиб юборишга тайёр

28 апрель,2017, 08:40 295

Миланнинг "Интер" клуби ярим ҳимоячи Марсело Брозович билан ҳайрлашишга тайёр.
"Нерадзуррилар" раҳбарияти хорватиялик футболчини яқинлашиб келаётган ёзги трансфер давридаёқ сотиб юбормоқчи. Сalciomercato нашрининг маълум қилишича Брозовичнинг шартномасида унинг товон пули 50 млн евро этиб белгиланган, аммо "Интер" бу нарҳни тенг ярмига қисқартиришга тайёр.
Маълумот учун, Брозович жорий мавсум "Интер" сафида 24та учрашувда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйган.