"Интер" Эмре Морни сотиб олиш фикридан қайтди

Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Эмре Мор “Интер”га ўтмайдиган бўлди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, бундан аввалроқ ҳар иккала клуб 20 ёшли Туркия терма жамоаси аъзосининг ижараси борасида келишувга эришишган эди. Бироқ, миланликлар сўнгги дақиқаларда бу футболчини ўзларига керак эмас деган ҳулосага келишди.

Маълумот учун, Мор Бундеслигадаги дебют мавсумида жами 12та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!