"Интер" "МЮ" футболчисини олади

29 март, 12:55 423

 

 

Таркибини кучайтираётган "Интер" жамоаси Жозе Моуриньонинг ишончига кира олмаётган "Манчестер Юнайтед"нинг италиялик ҳимоячиси Маттео Дармианни олишга ҳаракат қилмоқда.

Қишки трансферлар мавсумида "Интер" вакиллари тажрибали ҳимоячини ижарага олмоқчи эди. Бироқ, Моуриньо ўзига керак бўлмаган ўйинчилардан бутунлай қутилиш ниятида цуларни ижарага бермайди.

Энди "Интер" Дармианни ёзда тўлиқ трансфер қилади. Бунгача Маттео "Торино" ва "Палермо" каби Италия клубларида тўп сурган. Жорий мавсумда "Манчестер Юнайтед" таркибида 11 та учрашувда майдонга тушган Дармиан ватанига қайтишга қарши эмас.

SPORTS.uz