“Интер” Меделнинг “Трабзонспор”га тарнсферини келишиб олди

 

Италиянинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Гари Медель фаолиятини бошқа чемпионатида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда Sky Sport Italia хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, хавбек карьерасини Туркия чемпионатида давом эттиради. Уни “Трабзонспор” ўз сафига қўшиб олишга яқин.

Миланликлар 29 ёшлик чилилик футболчини “Трабзонспор”га 5 миллион еврога сотиб юборишга келишиб олди. Фақат Медель жума кунигача ўз қарорини айтиши қолди холос.   

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!