"Интер" Перишич учун "МЮ"дан 50 млн евро талаб қилмоқда

27 июнь, 14:15 478

“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Иван Перишич борасида ўз қизиқишларини сўндирмаяпти.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” хорватиялик футболчини қўлга киритишлари учун “нерадзуррилар”га 50 млн евро тўлашига тўғри келади. Агар “МЮ” ушбу сумма эвазига Перишични харид қилмаса, у ҳолда футболчи яна бир мавсум миланликлар сафида қолади.

Маълумот учун, Хорватия терма жамоаси аъзоси “Интер” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Келгуси ҳафта "МЮ" ва "Интер" Перишич борасида музокараларни якунлаши мумкин

“МЮ” Перишич учун сўралган пулни беришга тайёр