“Интер” Поль Погбанинг аксига қизиқиш билдирмоқда

17 июнь, 10:01 98

“Интер” Поль Погбанинг аксига қизиқиш билдирмоқда

 

Италиянинг “Интер” жамоаси Франциянинг “Сент-Этьен” клуби ҳимоячиси Флорентина Погбага қизиқиш билдирмоқда.

“МЮ” аъзоси ва дунёнинг энг қиммат футболчиси Поль Погбанинг акаси саналган Флорентиннинг амалдаги клуби билан шартномаси яна бир йилдан сўнг кунига етади. Бироқ францияликлар келишувни узайтириш  ниятида эмас.

Италия нашрларини пайдо бўлган маълумотларга кўра, “Сент-Этьен” Флорентин Погбани 3,5 млн евро эвазига қўйиб юбориши мумкин.

26 ёшли футболчи 2016/17 йилги мавсумда Франция чемпионатининг 17 учрашувида майдонга тушиб, 1 та гол киритди ва ва худди шунча голга ассистентлик қилди.