“Интер” Ража Наингголанни сотиб олиш йўлини изламоқда

 

“Интер” клуби раҳбарияти “Рома” ва Бельгия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ража Наингголанни сотиб олиш йўлини изламоқда.

Милан шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи клуби ярим ҳимоячи учун 50 миллион евро тўлашга тайёрлиги маълум бўлди. “Интер”, шунингдек,  ушбу трансферни амалга ошириш учун Эвер Банега ва Марсело Брозовични 45 миллион еврога сотмоқчи.

Белгиялик футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси 2020 йилгача мўлжалланган. Футболчи йиллик маошини 3,2 миллион евродан 4 миллионга оширишларини сўрамоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!