"Интер" Ренату Саншешга қиизиқиб қолди

8 май, 11:55 216

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда TMW нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбаанинг ёзишича Миланнинг "Интер" клуби раҳбарияти футболчининг трансфери масаласида "Бавария" мутасаддилари билан алоқага чиққан.
Эслатиб ўтамиз, Саншеш мюнхенликлар таркибига 2016 йилнинг ёзида Лиссабоннинг "Бенфика" клубидан келиб қўшилган ва 5 йиллик шартнома имзолаган эди. 
Маълумот учун, у жорий мавсум Бундеслиганинг 17та учрашувида майдонга тушган. Таъкидлаш керакки, Саншеш мавсум якунига қадар яна бир учрашувда иштирок этса, "Бавария" футболчининг аввалги жамоаси бўлган "Бенфика"га 5 млн евро миқдорида бонус тўлаши керак.