"Интер" Самирни чақирмоқда

16 март,2017, 22:35 482

 

Таркибини тобора кучайтириб бораётган "Интер" клуби раҳбарияти "Удинезе"да муваффақиятли тўп сураётган бразилиялик ҳимоячи Самирни ўз сафига чорламоқда.

Аслида миланликлар чап қанот ҳимоясига "Вольфсбург" вакили Рикардо Родригесни мўлжаллаган ва 12 миллион таклиф қилган эди. Немислар бу ҳимоячи учун 22 миллион талаб қилди.

Энди "Интер" унинг ўрнига Самирни олмоқчи ва 12 миллион еврождан воз кечишга тайёр. !Удинезе" ҳам ҳали бу суммага кўнгани йўқ. Улар яна тўрт миллион евро қўшишни талаб қилмоқда.

Самир жорий мавсумда Италия чемпионатида 18 та ўйин ўтказди.

SPORTS.uz