"Интер" Шюррлени ижарага олмоқда

Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Андре Шюррле фаолиятини А Серияда давом эттириши мумкин.

Италиялик машҳур журналист Жанлуки ди Марционинг хабар беришича 27 ёшли германиялик футболчи Миланнинг "Интер" клубига кўчиб ўтишга яқин турибди. Унга кўра "нерадзуррилар" Шюррлени жорий мавсум якунига қадар ижарага олишади.

Маълумот учун, Андре Шюррле жорий мавсум Бундеслиганинг бор йўғи 4та баҳсида иштирок этган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!