“Интер” Симеоне хамда Контега 20 кун мухлат берди

25 апрель, 16:35 305

“Интер” Симеоне хамда Контега 20 кун мухлат берди

Миланнинг “Интер” клубини мавсум якунланганидан сўнг Диего Симеоне ёки Антонио Контелар бошқариши мумкин.

Итальян нашрларининг ёзишича, “нерадзуррилар” ҳар иккала мутахассисга таклиф билан чиққан хамда уларга “ўйлаб олиш” учун 20 кунлик мухлат берган.

Агарда, жамоа юқоридаги  икки мутахассисдан рад жавобини олса, заҳирда вариант сифатида Лучано Спалеттини кўриб чиқмоқда. Спалеттининг “Рома” билан шартномаси ушбу мавсум  якунланади.

Маълумот учун, Стефано Пиоли бошқарувидаги “Интер” айни вақтда А Серияда 7-ўринда бормоқда.