"Интер" Спалеттини ўйлантириб қўйди

Миланнинг “Интер” клуби ўзига италиянинг машҳур мутахассисларидан бири ҳисобланган Лучано Спаллеттини таклиф қилмоқчи.

Football Italia нашрининг маълум қилишича “нерадзуррилар” раҳбарияти 58 ёшли мутахассисга йиллик 4 млн евро маош ва 3 йиллик шартнома таклиф қилган. Ушбу келишув борасидаги сўнгги қарор 29 май куни, яъни Италия А Сериясининг сўнгги тур учрашувлари бўлиб ўтганидан сўнг маълум бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Интер” Антонио Конте ва Диего Симеоне каби мутахассисларга ҳам таклиф билан чиққан эди. Бироқ, улар ўзларининг амалдаги жамоаларида қолишни маъқул кўришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!