"Интер" Хамес учун "Реал"га 42 млн евро таклиф қилди

27 май, 09:10 232

Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда As нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра Миланнинг “Интер” клуби 25 ёшли колумбиялик футболчини ўз сафида кўришни истамоқда. Бунинг учун “нерадзуррилар” “Реал”га 42 млн евро таклиф қилишган. Аммо, “қироллик клуби” бундан кўпроқ сумма талаб қилмоқда. Бу борадаги музокаралар эса давом этяпти.

Таъкидлаш керакки, Хамеснинг хизматларига шунингдек "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Бавария" клублари ҳам жиддий қизиқиш билдиришмоқда.

Маълумот учун, Хамес жорий мавсум Испания Ла лигасининг 22та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 8та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.