"Интер" "Ювентус" ва "Наполи"ни қувишда давом этмоқда (видео)

24 сентябрь,2017, 23:23 209

Бугун Италия А Сериясида 6-туридан ўрин олган “Интер” ҳамда “Женоа” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Унда учрашувнинг 87-дақиқасида Д’Амбросио томонидан киритилган ягона гол “нерадзуррилар”га 3  очко олиб келди.

Ушбу ғалабадан сўнг, “Интер”нинг очколари сони 16 тага етди ва миланликлар 18 очкога эга бўлган “Наполи” ҳамда “Ювентус” жамоаларини  қувишда давом этмоқда.

Қуйида бугунги баҳсда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин.