"Интер" бразилиялик ҳужумчисидан тезроқ қутулмоқчи

28 июнь,2017, 09:10 448

Миланнинг “Интер” клуби раҳбарияти бразилиялик ҳужумчи Габриэл Барбозани (“Габигол”) янги мавсумда жамоада олиб қолишни режалаштирмаяпти.

“Габиголга “Порту”нинг қизиқаёгани ёлғон. Бироқ, “Интер” уни ижарага бериб юборишни режалашираётгани рост ва мен ҳозир бу борада бир нечта таклифларни кўриб чиқяпман. Биз турли ҳил вариантларга эгамиз. Аммо, у аниқ Европада қолади”, - дейди футболчининг агенти Вагнера Рибейро Fox Sports Brazil нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” Габриэл Барбозани бундан роппа-роса бир йил муқаддам Бразилиянинг “Сантос” клубидан 30 млн еврога сотиб олган эди. Бироқ, у ўтган мавсум А Сериянинг бирорта учрашувида майдонга тушмади.