"Интер" футболчиси ижарада ўйнашни истамаяпти

340

Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Жоау Мариу бошқа жамоалардан бўлаётган ижара таклифларини рад этди.

FC Inter News нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли португалиялик футболчининг хизматларига «Севилья», «Атлетико», «Эвертон», «Уотфорд» ҳамда «Вест Хэм» каби жамоалар жиддий қизиқиш билдираётган эди. Маълумотларга кўра Жоау Мариу агенти Кии Журабчиануга ўзини тўлиқ сотиб олиши мумкин бўлган топ жамоа топишни сўраган.

Маълумот учун, у жорий мавсум А Серияда жами 14та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ёздириб қўйишга эришган.