"Интер" футболчиси майдон марказидан ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди (видео)

Аввал хабар берганимиздек айни дамда Сингапурда Халқаро чемпионлар кубоги турнири доирасида "Челси" ҳамда "Интер" клублари майдонда ўзаро кураш олиб боришмоқда.

Учрашувнинг 73-дақиқасида "нерадзуррилар" ярим ҳимоячиси Жоффре Кондогбия майдон марказидан туриб ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва ёзнинг "энг чиройли" автоголига муаллифлик қилди. Қуйида ушбу голга ўзингиз гувоҳ бўлишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!