"Интер" ҳам Найнгголан учун курашга қўшилди

Миланнинг “Интер” клуби “Рома” етакчиларидан бири ҳисобланган Ража Найнгголанни ўз сафида кўришни истамоқда. Tuttosport нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” 29 ёшли бельгиялик футболчини сотиб олиш билан Антонио Контенинг ҳавасини келтирмоқчи. Боиси, Конте ҳам Ражани ўзининг амалдаги жамоасида кўришни истамоқда. “Интер” эса Контега мураббий сифатида қизиқмоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, римликлар Найнгголанни кейинчалик молиявий Фэйр-плейга амал қилиш шарти билан сотиб юборишга тайёр. Улар футболчини 50-60 млн евро атрофида баҳолашмоқда. Ўз навбатида “Интер” келгуси мавсум Найнгголан миланликлар сафида ўйнаши учун барча нарсага тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!