"Интер" ўз сафига "Атлетико" ҳужумчисини қўшиб олмоқчи

18 июнь, 09:20 130

Миланнинг “Интер” клуби “Атлетиок” ҳужумчиси Анхель Корреанинг трансфери учун 25 млн евро таклиф қилган. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Таъкидлаш керакки, 22 ёшли аргентиналик футболчига шунингдек “Реал Сосьедад” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. Улар футболчини ҳеч бўлмаганда ижарага олишни режалаштиришмоқда.

Маълумот учун, Корреа якунланган мавсум “матрасчилар” сафида жами 47та баҳсда иштирок этиб, ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 11та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. У “Атлетико” сафига 2015 йилда “Сан-Лоренцо” жамоасидан 7,5 млн евро эвазига келиб қўшилган. У шунингдек Аргентина терма жамоасида ҳам 8та учрашув ўтказиб, рақиблари дарвозасини бир марта ишғол этишга ҳам эришган.