"Интер" ўз сафига Португалия терма жамоаси аъзосини қўшиб олмоқчи

Миланнинг “Интер” клуби Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Вильяма Карвальюни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда италиялик машҳур журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Унга кўра “нерадзуррилар” айни дамда эркин агентга айланган 26 ёшли футболчи билан шартнома имзолашмоқчи.

Маълумот учун, Карвалью  яқиндагина “Спортинг” клубидаги жанжал сабаб шартномасини муддатидан аввал бекор қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!