"Интер" ўзининг навбатдаги харидини амалга оширди

“Фиорентина”  клуби ярим ҳимоячиси Борха Валеро фаолиятини Миланнинг “Интер” клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда “нерадзуррилар” расмий сайти хабар бермоқда.

Унга кўра, 32 ёшли футболчи миланликлар билан уч йиллик шартнома имзолаган. Футболчининг маоши эса йилига 3 млн еврони ташкил этади. Бундан аввалроқ, Валеронинг трансфери “Интер”га бонуслар билан қўшиб ҳисоблаганда 5,5 млн еврони ташкил этиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Эслатиб ўтамиз, Борха Валеро “Фиорентина” шарафини 2012 йилдан буён ҳимоя қилиб келаётган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!