"Интер" қишда ПСЖ футболчисини ижарага олмоқчи

Франциянинг ПСЖ клуби ярим ҳимоячиси Лукас Моура “Интер”нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

Calciomercato нашрининг хабар беришича миланликлар 25 ёшли бразилиялик футболчини қишки трансферлар даврида ижарага олишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ ПСЖ молиявий фэйр-плейга амал қилиш учун  қишда бир қатор футболчиларини сотишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ушбу футболчилар орасида айнан Моура ҳам бор.

Маълумот учун, Моура жорий мавсум Франция чемпионатида бор йўғи 2та учрашувда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!