
"Интер" суперклубга айланиш учун Контени олиб келади
"Интер" жамоасининг хитойлик хўжайинлари жамоани бошқаришни "Челси" бош мураббийи Антонио Контега топширмоқчи. Италия клуби бу мутхассисга йилига 15 миллион евро миқдоридаги маош билан тўрт йиллик шартнома таклиф қилмоқда.
Агар Антонио Конте "Интер"ни қабул қилиб олса, унга трансферлар учун 400 миллион евро маблағ берилади.
Айни пайтда "Интер"ни Стефано Пиоли бошқармоқда. Бу мутахассис келганидан буён жамоа кетма-кет еттита ғалабага эришди ва мусобақа жадвалида тўртинчи ўринга кўтарилиб олди.
Антони Конте бошқарувидаги "Челси" эса Англия премьер-лигасида етакчилик қилмоқда. 47 ёшли мураббийнинг Лондон клуби билан шартномаси 2019 йилда ўз якунига етади.
Фикрлар