“Интер” ва “Вест Хэм” бир футболчини кўзламоқда

Англиянинг "Саутгемптон" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Душан Тадич ёзги трансфер даврида жамоасини ўзгартириши мумкин.

TMW нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли сербиялик футболчининг хизматларига Лондоннинг “Вест Хэм” ва Миланнинг “Интер” клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Айтиш лозимки, унинг "Саутгемптон" билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Маълумот учун, Тадич якунланган мавсум Англия премьер-лигасининг жами 33та баҳсида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

АПЛ. “МЮ” сафарда “Саутгемптон”ни юта олмади 

АПЛ. “Ливерпуль” ўз майдонида “Саутгемптон” билан нурсиз дуранг қайд этди 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!