"Интер" янги футболчи олганини тасдиқлади

11 январь, 23:00 448

Миланнинг "Интер" клуби "Аталанта" футболчиси Роберто Гальярдинини ўз сафига қўшиб олди. Бу ҳақда "нерадзуррилар" расмий сайти хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаанинг маълум қилишича миланликлар 22 ёшли хавбекни 2018 йилнинг ёзига қадар кейинчалик сотиб олиш шарти билан ижарага олишган.

Маълумот учун, Гальярдини ушбу мавсум Италия А Сериясида жами 13та (8тасида асосий таркибда) учрашувда иштирок этган ва ўз 2та голга ассисентлик қилган.