“Интер” янги мураббийини расман эълон қилди

9 июнь, 20:31 378

“Интер” янги мураббийини расман эълон қилди

Италиянинг “Интер” клуби расмий сайти Лучано Спалетти бош мураббий этиб тайинланганини эълон қилди. “Рома” клубинг собиқ мураббийи “нерадзуррилар” билан икки йиллик шартнома имзолади.

58 ёшли мутахассиснинг расмий таништирув маросими 14 июньда бўлиб ўтади. 3 июньда эса жамоа билан илк машғулотини ўтказади.

Илгарироқ, Спалетти “Интер”да йилига 4 млн евро маош олиши ҳақида хабарлар чиққан эди. Спалеттининг сўнгги иш жойи бу “Рома” бўлди. Ўтган йилнинг январ ойида “бўрилар”ни қабул қилиб олган Спалетти ушбу мавсум якунланганидан сўнг жамоани тарк этган эди.