"Интер" ёзда Туранни сотиб олмоқчи

2 май,2017, 12:14 318

Каталониянинг “Барселона” клуби хавбеки Арда Туран яқинлашиб келаётган ёзги трансфер даврида ўз жамоасини ўзгартириши мумкин.

AS нашри тарқатган хабарларга кўра Миланнинг “Интер” клуби туркиялик футболчининг хизматларига жиддий қизиқиб қолган. Маълумотларга қараганда “нерадзуррилар” раҳбарияти Туранни ёзги трансферлар даврида қўлга киритишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Туран жорий мавсум Испания Ла лигасининг 18та учрашувида майдонга тушган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.