International Champions Cup. Эртага тонгда "Реал" - "Барселона" ва ""Манчестер Сити" - "Тоттенхэм" қарама-қаршилиги бўлади

Эртага АҚШнинг иккита шаҳрида International Champions Cup тижорат турнири доирасида иккита қизиқарли учрашув бўлиб ўтади.

Дастлаб мухлислар Тошкент вақти билан соат 03:05да Теннесси штатидаги «LP Field» ўйингоҳида старт оладиган "Манчестер Сити" ҳамда "Тоттенхэм" клублари ўртасидаги баҳсга гувоҳ бўлишлари мумкин.

Шундан сўнг, аниқроғи Тошкент вақти билан соат 05:05дан бошлаб Майамидаги «Sun Life Stadium» стадионида "Реал" ҳамда "Барселона" ўртасидаги "эл-класико"ни томоша қилишлари мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!