International Champions Cup. ПСЖ қандай қилиб "Рома"ни енгди? (видео)

Айни дамда Европанинг топ клублари янги мавсумга тайёргарлик доирасида дунёнинг турли ҳил шаҳарларида ўтказилаётган International Champions Cup анъанавий тижорат турнирида иштирок этишмоқда.

Бундан бир неча дақиқалар олдин АҚШнинг Детройт шаҳрида Римнинг “Рома” ҳамда Франциянинг ПСЖ клублари ўртасидаги баҳс ўз якунига етди.

Учрашувнинг асосий бўлими 1:1 ҳисобида дуранг билан тугагач, жамоалар пенальтилар сериясида ўз омадларини синаб кўришди. Якунда 3:5 ҳисобида парижликлар ғалабани тантана қилишди.

Қуйида ушбу учрашувдаги барча ҳавфли вазиятлар ва голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!