113 0

 

  Бугун эрталабдан «International hotel Tashkent» меҳмонхонасида Халқаро оғир атлетика федерацияси Ижроия қўмитаси йиғилиши бошланди. Таъкидлаб ўтиш керак, Ижроқўмнинг Тошкентда бўлиб ўтадиган бу галги йиғилиши тарихий воқеалар билан эсда қолиши кутиляпти. Гап шундаки, айни вақтга келиб, халқаро миқёсда ушбу спорт турини янада ривожлантиришнинг бундан кейинги йўналишларини аниқлаб олиш бўйича бир талай масалалар тўпланиб қолган. Масалан, анчадан буён мусобақалар ўтказиладиган вазн тоифаларини ўзгартириш масаласи кўтариляпти. Ўтган йил, шошилинч равишда аёллар учун энг оғир вазн тоифаси +75 кг.дан +90 кг.га оширилганди. Афсуски, бу эксперимент ўзини тўла оқлади, дея олмаймиз, чунки халқаро мусобақалар давомида айнан шу масалада англашилмовчиликлар, норозиликлар келиб чиқди. Умуман, ўсмирлар, ёшлар ва катталар учун тасдиқланган вазн тоифаларини бутунлай қайтадан кўриб чиқиш масаласи кун тартибида турибди.

  Бундан ташқари, Олимпиада, шунингдек ўсмирлар Олимпия ўйинларига йўлланмаларни тақсимлаш тартибида ҳам ўзгариш юз бериши кутилмоқда. Маълумки, ҳозир Олимпия ўйинларига ҳар бир жамоага ажратилган максимал йўлланма эркаклар учун 6 та, аёллар учун 4 та. Ўсмирлар Олимпия ўйинларига эса мос равишда 2+1 шаклда лицензия берилади. Табиийки, бу жараён Халқаро Олимпия қўмитаси томонидан қўйилган талаблар билан боғлиқ. Муаммо шундаки, Ўсмирлар яъни 17 ёшгача бўлган спортчилар жаҳон ва қитъа чемпионатларида 44 кг.дан бошлаб +69 кг.гача, 7 та вазнда баҳс олиб боришади. Ўсмирлар Олимпия ўйинларида эса вазн тоифалари сони чегараланган. Бундай ҳолатда айрим атлетларнинг ўз маҳоратларини тўла намоён этиш имконияти чекланиши мумкин.

 Хуллас, шунга ўхшаш қатор муаммоли масалалар бўйича ХОАФнинг етакчи органи – Ижроия қўмита аъзолари икки кун давомида музокара, муҳокама олиб боришади. Якуний хулосалар ҳақида кейинроқ хабар берамиз.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98