Интизом масаласи…

13 март, 23:08 379

Бугун “Бунёдкор” ОЧЛ 3-турида “Зоб Ахан”га имкониятни бой берди ва ўзининг ғалабасиз ўйинлар сериясини 15 тага етказди. Қайд этиш жоиз, “қалдирғочлар”нинг бош муаммоаси – интизом бўлиб қолмоқда. Бу борада Сергей Лушчан ҳали яхшигина кўп иш олиб бориши керак кўринади. Қуйида эса “қалдиргўчлар” сўнгги 5 йилда ОЧЛда пенальтидан гол ўтказиб юборган ёки майдондан четлатилган ҳолатларни эслашга ҳаракат қилдик.

“Гамба Осака” 3–1 “Бунёдкор”

Мавсум: 2012

Огоҳлантиришлар: 3

Четлатишлар: -

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальтилар: 3(2 таси аниқ)

Пенальтилар ҳисобга таъсир этганми: Ха

“Бунёдкор” 3–2 “Аделаида Юнайтед”

Мавсум: 2012

Огоҳлантиришлар: 4

Четлатиш: 1

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: -

Четлатиш ҳисобга таъсир этганми: Ижобий тарафлама таъсир этган

“Бунёдкор” 0–1 “Персеполис”

Мавсум: 2015

Огоҳлантиришлар: 1

Четлатиш: -

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: 1(аниқ)

Пенальти ҳисобга таъсир этганми: Ха

“Бунёдкор” 0–1 “Лехвия”

Мавсум: 2015

Огоҳлантириш: -

Четлатиш: -

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: 1(аниқ)

Пенальти ҳисобга таъсир этганми: Ха

“Бунёдкор” 0–1 “Ал-Наср”

Мавсум: 2015

Огоҳлантириш: 3

Четлатиш: 1

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: -

Четлатиш ҳисобга таъсир этганми: У қадар катта эмас

“Персеполис” 2–1 “Бунёдкор”

Мавсум: 2015

Огоҳлантириш: 2

Четлатиш: -

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: 1(аниқ)

Пенальти ҳисобга таъсир этганми: Ха

“Бунёдкор” 2–3 “Ал-Айн”

Мавсум: 2017

Огоҳлантиришлар: 5

Четлатиш: 1

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: 1(аниқ)

Пенальти ва четлатиш ўйинга таъсир этганми: Ха

“Бунёдкор” 0–2 “Зоб Ахан”

Мавсум: 2017

Огоҳлантириш: -

Четлатиш: 1

“Бунёдкор” дарвозасига белгиланган пенальти: -

Четлатиш ҳисобга таъсир этганми: У қадар катта эмас

Тавсия этамиз: “Бунёдкор” ОЧЛда сўнгги дақиқаларда “ожиз” қолган 5 та ўйин

Шаҳзод Холбоев тайёрлади