Иқболжон Холдоров Хитой тайпейилик рақибини нокаутга учратди

3 май,2017, 16:28 1025

Иқболжон Холдоров Хитой тайпейилик рақибини нокаутга учратди

Бокс бўйича Осиё чемпионати 64 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Иқболжон Холдоров ўзининг муваффақиятли жанглари сонини яна биттага ошириб қўйди.

Бироз аввал якунига етган баҳсда, ҳамюртимиз Хитой Тайпейи вакили Ҳун-Мин Панга қарши рингга кўтарилди. Жанг давомида яққол устунлик қилган Иқболжон иккинчи раунд сўнггида рақибини рингга қулатди. Кетма-кет зарбаларни ўтказиб юборган Хитой тайпейилик боксчи шифокорлар ёрдамида рингни тарк этди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли намойиш этилмоқда (Ҳавола)

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.