Иқболжон Холдоров чорак финалда жуда кучли боксчига қарши жанг қилади

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоасига навбатдаги ғалабани олиб келган ҳамюртимиз Иқболжон Холдоровнинг чорак финалдаги рақиби номи маълум бўлди.

Бироз аввал 64 килограм вазн тоифасидаги боксчилар ўртасида ўтказилган сўнгги саралаш босқичи якунланди. Қайд этилган натижаларга кўра, Ўзбекистон вакили Иқболжон Холдоров ярим финал остонасида Хитой Тайпейи жамоаси аъзоси Ҳун-Мин Панга қарши жанг қилади.

Маълумот ўрнида, Иқболжон Холдоровнинг чорак финалдаги рақиби Ҳун-Мин Пан чемпионатнинг 64 кг вазн тоифасидаги учинчи рақамли боксчи сифатида қайд этилган.

Ушбу вазн тоифасидаги чорак финал жанглари 3 май куни ўтказилади.

Бокс бўйича Осиё чемпионати |64 килограмм вазн тоифаси

Чорак финал | Май 3, 2017

Чинзориг Баатарсух (Монголия) – Сароҳатуа Лумбантобинг (Индонезия)

Кобашев Нурлан (Қирғизистон) – Ганг Ванг (Хитой)

Ҳун-Мин Пан (Хитой Тайпейи) - Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)

Душан Сапарамаду (Шри Ланка) - Бекдаулет Ибрагимов (Қозоғистон)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!