Иқболжон Холдоров олтин медални қўлга киритди

7 май, 15:45 1066

Иқболжон Холдоров олтин медални қўлга киритди

Бокс бўйича Осиё чемпионатининг бугунги дастуридан ўрин олган финал баҳслари 64 кг вазн тоифасидаги жанг билан давом эттирилди.

Ушбу вазн тоифасида муваффақиятли иштирок этиб келаётган ҳамюртимиз Иқболжон Холдоров олтин медаль учун Мўғулистон вакили Чинзориг Баатарсухга қарши кураш олиб борди.

Тенг курашлар остида ўтган ушбу қарама-қаршиликда боксчимиз Иқболжон Холдоров ғалаба қозонди ва Осиё чемпионига айланди.

Мамлакатимиз мезбонлик қилаётган Бокс бўйича Осиё чемпионати "FACEBOOK"даги ушбу саҳифада жонли эфирда намойиш этилмоқда (Ҳавола).

SPORTS.uz Ахборот Портали мухбирлари Бокс бўйича Осиё чемпионатида қайд этилаётган натижаларни тезкорлик билан тақдим этиш мақсадида Ўзбекистон Спорт Мажмуасида иш олиб боришмоқда.

SPORTS.uz Ахборот Порталидан узоқлашманг.