Ишонаман, сиз ҳам буни албатта, уддалайсиз! Ёхуд Босфорни сузиб ўтган ўзбекистонлик Эркин Алиев буни қандай уддалагани ҳақида

4 август, 16:44 844

Ўхшаш хабарлар

Ишонаман, сиз ҳам буни албатта, уддалайсиз! Ёхуд Босфорни сузиб ўтган ўзбекистонлик Эркин Алиев буни қандай уддалагани ҳақида

Ўзбекистонлик сузувчи Эркин Алиев Туркиянинг Босфор бўғозини сузиб ўтди. Бу ҳақда сузувчи ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган.

Қуйида Алиевнинг ушбу постини тўлиғича эътиборингизга ҳавола этамиз.

Босфор ҳисоботи.

23.07.2017, якшанба куни Осиёдан Европага Босфор бўғози орқали сузиб 29 минатақавий сузиб ўтиш якунланди. Бир неча йил олдин 2013 йили марафонда иштирок этишга қарор қилдим. Бироқ, бир қанча вазиятлар менинг ушбу ниятимга тўсқинлик қилди. Аммо, спорт билан шуғулланиш, жамоавий стартда иштирок этиш иштиёқи барибир кучли эди. 2014 йилда трилайфда бир мақоага дуч келдим ва унда кимдир Босфорни сузиб ўтганлиги тўғрисида ҳикоя қилинганди. Шундан сўнг мен ҳам сузиш билан шуғуллана бошладим, бироқ яна тўсқинлик ва бу сафар ЛОР органларим билан боғлиқ касалликлар безовта қила бошлади. Яна ҳаммасини тўхтатиш ва даволанишга тўғри келди. Даволаниш ҳам бир йилга чўзилиб кетди ва якунда барибир, операция қилдиришга тўғри келди. Шу ўринда шифокор-жарроҳ Абдунаби Нормирзаевга ташаккур билдираман. 2016 октябр ойидан у яна сузишимга рухсат берди.  Энди биз мураббий Евгений Безрученко билан My Swim сузиш мактабида тизимли тарзда машғулотларга киришдик. Янги йилдан сўнг Босфордан рўйхатдан ўтдим ва My Swim томонидан Истанбулдан унча узоқ бўлмаган ҳудудда ташкиллаштирилган йиғинга ёзилдим. Ҳафтасига уч маротаба шуғулландим.

Йиғинга бориш ва сузиш вақти келганди. Йиғинлар ажойиб тарзда ўтди, мураббийларимиз Александр Безрученкова Кристина Кочетковалар эди. Гуруҳимизда қизлар ва йигитлар бор эди. Ҳаммаси худди саралаб олингандек жуда яхши одамлар, тезда чиқишиб кетдик. Йиғинларда биз очиқ сувда мўлжал олишни ва бир-биримизга жуда яқин масофада сузишни машқ қилдик. Шунингдек, йигитлар менга қулоч отиш техникаси борасида ҳам жуда кўп ёрдам беришди.

Старт олдидан биз Истанбулга кўчиб ўтдик. Босфор кўзга ташланиб турадиган ажойиб меҳмонхона, сузиш бошланадиган ердан ҳам унчалик узоқ эмас. Сузишдан бир кун олдин тўхтовсиз тарзда адреналин қўзғала бошлади. Бу жуда кучли хавотир билан боғлиқ эди. Сузишдан олдинги тунда умуман ухлай олмадим. Эрталаб, иштирокчилар билан барча йиғиладиган жойга бордик. Барчаси ажойиб тарзда ташкиллаштирилганди! Кейин 2300 киши паромга ўтирдик ва у бизни старт жойига элтиб қўйди. Шу билан барчаси бошланди, старт берилди. Мен ҳам сувга сакрадим. Энди қўрқув умуман мени тарк этганди.  Мўлжал ва йўналиш белгиданган эди. Биринчи кўприк ўртасида байроқ, иккинчи кўприк ўртасида, ўнг таянчда финиш шарлари. Бир соатдан узқоқроқ суздим, 1 соат 12 дақиқа. Биринчи чоракдан сўнг томирларим тортиша бошлади, учинчисидан кейин эса оқим оқиза бошлади. Шу вақтда мураббийимнинг сўзлари ёдимга тушди: “Сузишдан роҳат олишга ҳаракат қил!” Мен ҳаракат қилдим! Аммо оқим олиб кета бошлади ва мен бор кучимни сарфладим. Бу томир тортишиши, оқим, ёш, финишга етишимга нима тўсқинлик қилса, барчасига қарши ҳақиқий кураш эди. Мен финиш чизиғини махсус хода ёрдамида билан кесиб ўтдим. Ҳеч нарса бунга тўсқинлик қила олмади. Ниҳоят, мен умумий 1500 киши орасида 541, фахрий 180 киши орасида эса 70-бўлиб финишга етиб келдим. Мен ушбу саргузаштим ва кўрсатган натижамдан жуда мамнунман. Ўтган 8 ойлик тайёргарлик жараёнида ҳовузда 350 000 метр масофани сузиб ўтдим. 130 та машғулот. Ортиқча 10 килограмм вазндан халос бўлдим. Зарарли одатларимдан халос бўлдим. Қулоч отиб сузиш техникасини ўргандим, мураббий, иштиёқманд  ҳаваскор сузувчилар билан танишдим. Мавсумга тайёргарлик жараёни нима эканлигини тушуниб етдим. Шунингдек, яна кўплаб яхши томонларни санаб ўтишим мумкин! Аммо, ушбу постни ўқиган дўстларим ва танишларим спорт билан шуғулланишдан олдин шу нарсага эътибор қаратишларини хоҳлардим.  Юриш, югуриш, машғулот зали, фитнес, футбол, сузиш, велосипед, йога ва бошқа бошқа кўплаб қизиқарли машғулотлар топиш мумкин.  Спорт билан шуғулланинг ва сизни қувонч, ёшлик ҳеч қачон тарк этмайди. Ишонаман, сиз ҳам буни албатта, уддалайсиз! Барчага омад!

Фото: Facebook.com/Erkin Aliyev