Искандар Шайқулов: Бугун қизиқарли баҳс бўлади

31 март, 11:12 223

Искандар Шайқулов: Бугун қизиқарли баҳс бўлади

 

 

Бугун олий лига 4-туридан ўрин олган “Машъал” – “Пахтакор” учрашуви бўлиб ўтади. Мазкур беллашув олдидан мезбонлар футболчиси Искандар Шайқулов бўлажак ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ўтган мавсум «Пахтакор» билан Муборакда бўлган учрашувда дуранг қайд этгандик. Бу баҳсда бизга фақат ғалаба керак. Бугун қизиқарли ўйин бўлиши шубҳасиз. Ўйлайманки, жамоамиз ғалаба қозониб муҳлисларимизни хурсанд қилади. Жамоамизга омад тилаб қоламан, - дейди Шайқулов.

Маълумот ўрнида, “Машъал” – “Пахтакор” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 16:30да бошланади.