Иско "Барселона" чипсларини еб, балога қолди (фото)

7 апрель,2017, 20:55 907

Иско

Мадриднинг “Реал” клуби хавбеки Иско ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан бирига “Барселона” чипслари акс этган суратини жойлаштирди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, кейинчалик бу сурат мадридлик мухлисларнинг кучли реакциясига сабаб бўлган. Шундан сўнг Иско бу суратни ўчириб, ўрнига чипсларсиз тушган суратини жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исконинг ёзда “Барселона”га ўтиши борасида хабарлар тарқалган эди. Бироқ, кейинчалик футболчининг “Реал” билан шартномани узайтириши маълум бўлди.