Иско: Футбол ўйнаш учун "Реал"дан зўр жой йўқ

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Иско кеча бўлиб ўтган ЕЧЛдаги ғалабадан сўнг ортда қолган мавсум ва келажаги ҳақида гапириб ўтди.
"Агар барчаси шундай кечишини билсам, қолган мавсумларни ҳам ҳудди шундай ўтишини истардим. Бу менинг профессионал футболчилик фаолиятим давомида ЕЧЛдаги учинчи ғалабам ва уларнинг барчасини "Реал" сафида қўлга киритдим.
Мен бундай бўлишини умуман орзу қилмаган эдим. Барчаси осон кечгани учун оиламга миннатдорчилик билдирмоқчиман. 
Янги шартнома? Умид қиламанки у тез орада узайтирилади. Чунки, футбол ўйнаш учун "Реал"дан зўр жой йўқ", -
дейди Иско.
Эслатиб ўтамиз, "Реал" кеча ўз тарихида умумий ҳисобда 12-марта ушбу совринни қўлга киритди. Энг муҳими, "қироллик клуби" ЕЧЛда кетма-кет икки марта ғолиб чиққан биринчи жамоага айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!