Иско: Италияга қарши баҳс гуруҳдаги вазиятга ойдинлик киритади

12 июнь,2017, 12:35 494

Иско: Италияга қарши баҳс гуруҳдаги вазиятга ойдинлик киритади

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Иско кеча бўлиб ўтган Македонияга (2:1) қарши баҳсдан сўнг, гуруҳнинг навбатда кутиб турган Италияга қарши ўйин ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бош мураббий менга ишонч билдираётганидан жудаям ҳурсандман. Жамоамиздаги ҳар бир футболчи ўзини етакчилик қобилиятини кўрсатиши мумкин. Биз бугунги натижадан қониқдик.

Италияга қарши бўлиб ўтадиган баҳс гуруҳдаги вазиятга ойдинлик киритиб беради деб ўйлайман. Биз улар билан ўз уйимизда ўйнаймиз ва табийки ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Иско Marca нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Испания ва Италия терма жамоалари ўртасидаги баҳс 2сентябрь куни "Сантьяго Бернабеу" стадионида бўлиб ўтади.

Испания қийинчилик билан Македонияни таслим қилди (Видео)

ЖЧ-2018 саралаш. Италия Лихтенштейнни сочиб ташлади, Исландия эса Хорватиядан устун келди ва бошқа натижалар