Иско Мадридда бахтиёр эканини айтди

 

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско интервьюлардан бирида Мадриддаги ҳаёти ҳақида сўзлаб берди.

Суҳбат давомида испаниялик футболчи “Реал” билан шартномасини узайтириш истаги бор эканини ва у бу ерда бахтиёр эканини айтди.

“Мен олдин ҳам Мадрид уйим эканини айтганман ва “Реал”да узоқ вақт қолишни истайман. Бунга ҳеч ким қаршилик қила олмайди. Барчасидан кўнглим тўқ, Мадридда ўзимни бахтиёр ҳис қилаяпман”, – деди Иско.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!