Иско "Малага" мухлисларидан нега узр сўради?

Хабарингиз бор кеча Испания Ла Лигасининг 32-турида “Реал” сафарда “Малага” меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шу куни учрашувдаги голларнинг бирига мадридликлар ярим ҳимоячиси Иско киритди. Эътиборлиси, асли малагалик бўлган ва 2011-2013 йилларда ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилган 25 ёшли футболчи ўз голини нишонлашни истамади. Аксинча, “Малага” мухлислари ўтирган трибуналар томон бориб, улардан қадрдон жамоасига гол ургани учун узр сўради.

Маълумот учун, Иско жорий мавсум Ла Лигада жами 27та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!