Иско “Реал” билан узоқ йиллик келишувни имзолашга яқин турибди

19 апрель, 20:10 388

Иско “Реал” билан узоқ йиллик келишувни имзолашга яқин турибди

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти аста-секин жамоа етакчиларидан бирига айланиб бораётган Искони қўйиб юборишни истамаяпти ва ўз навбатида футболчининг ўзи ҳам бунга қарши эмас.

“Реал” билан шартномамни узайтиришга яқин турибман. Мен бу ерда яна узоқ йиллар қолмоқчиман”, - дейди испаниялик футболчи A Bola нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг ёзида “қироллик клуби” билан шартномаси ниҳоясига етадиган 24 ёшли футболчининг ёзда бошқа жамоага ўтиб кетиши борасида хабарлар тарқалган эди.

“Реал” мухлислари Бэйл ўрнига Искони майдонга кўришни истамоқда

Драматик кечган баҳсда "Реал" "Бавария"ни енгиб, ярим финалга йўл олди