Иско "Реал"да ўйнашдан воз кечди

 

"Реал" ярим ҳимоячиси Исконинг Мадрид клубидаги ризқи поёнига етиб бораётган кўринида. Аввалига, 24 ёшли футболчи "Реал"да асосий таркибга кириш учун курашашишни мақсад қилган эди. Ҳатто Иско янги шартнома тузишга ҳам рози эди.

Бироқ, "Реал" жорий мавсумнинг бошида асосий таркиб футболчилари билан янги шартнома имзолади. Ўша жараёнда Искога битим таклиф қилинмагани футболчининг кўнглига тегди. Шу туфайли Иско икки ой олдин янги шартнома тузишдан бош тортди.

Клубдаги аҳволидан норози бўлаётган Иско ёзда бошқа жамоага ўтишини эълон қилди. Унинг амалдаги шартномаси 2018 йили якунланади.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!