Иско “Реал”да қоладиган бўлди

21 апрель, 09:33 487

Иско “Реал”да қоладиган бўлди

 

“Реал Мадрид” жамоаси ярим ҳимоячиси Иско клуб билан янги шартнома имзолашга яқин турибди. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Испаниялик иқтидорлик футболчи “Бавария”га қарши (4:2) ЕЧЛ чорак финал жавоб ўйинидан кейин “Реал” билан янги шартнома тузиш ишлари олиб борилаётганини яширмади.

Қайд этиш керакки, Иско келаётган ёзда фаолиятини бошқа клубда давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Унга асосий даъвогар сифатида “Барселона” кўрсатилаётган эди.