Иско: “Реал”да яна узоқ йиллар ўйнамоқчиман

16 апрель, 10:42 386

Иско: “Реал”да яна узоқ йиллар ўйнамоқчиман

Мадриднинг “Реал” клуби етакчиларидан бири Иско “қироллик клуби” сафидан ҳеч қаёққа кетмаётганлигини ва бу ерда яна узоқ йиллар тўп суриш истагида эканлигини айтиб ўтди.

“Мен “Реал”да яна узоқ йиллар қолишни истайман. Ўйлайманки биз клуб раҳбарияти билан энг тўғри қарорни қабул қиламиз.

Мен дунёнинг энг зўр клубида тўп сураётганимни биламан ва бу ердаги ўз ишимни аъло даражада бажаришга ҳаракат қиламан”, - дейди Иско Marca нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Исконинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. Аввалроқ, унинг “қироллик клуби” билан келишувни узайтиришни ҳохламаётгани ва “Барселона”га ўтиб кетиши борасида хабарлар тарқалган эди.

Иско қаҳрамон: “Реал”нинг сўнгги дақиқада киритилган ғалабаси (Видео)

Ла Лига. “Реал” 2-таркиб билан “Спортинг”ни енгди